Шавкат Мирзиёев Буюк Британия бош вазирига ҳамдардлик изҳор этди

© AFP 2023 / Fabrice CoffriniБританский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне
Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз", - дейилган Ўзбекистон президентининг ҳамдардлик мактубида

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Тереза Мэйга Лондон шаҳридаги террорчилик ҳужуми оқибатида инсонларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ситуация на месте теракта у британского парламента - Sputnik Ўзбекистон
Лондон полицияси одамларга ҳужум қилган 3 нафар террорчини йўқ қилди

"Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз", — дейилган Ўзбекистон президентининг ҳамдардлик мактубида.

Ўзбекистон раҳбари "ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ҳамда жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади".

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0