Мирзиёев "Ўзавтосаноат"нинг Андижондаги лойиҳалари бўйича тавсиялар берди

© Веб-сайт президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев познакомился с проектами в Андижане
Шавкат Мирзиёев познакомился с проектами в Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунда енгил автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқариш, енгил автомобиллар қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, янги моделдаги автомобиллар учун турли тизимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давом этмоқда. Бугун давлат раҳбари Андижон шаҳридаги эски "Андижонмаш" акциядорлик жамиятида бўлди. Бу ерда ташкил этилиши режалаштирилаётган кичик саноат зонаси лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда президентнинг расмий веб-саҳифасида хабар қилинди.

Бўш турган ер майдони 19,16 гектар бўлган мазкур ҳудудда ташкил қилинадиган саноат зонасида енгил саноат, электрокабель, чарм-пойабзал маҳсулотлари, эшик-ром, мебель, дори-дармон, пластмасса ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари қайта ишланади. 2 минг янги иш ўрни очилади.

Саноат зонасида тадбиркорлар ва тижорат банклари томонидан 127 миллиард сўмлик 15 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.

Андижан. Парк культуры имени А.Навои - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда умумий қиймати 24 миллион долларлик лойиҳа ишга тушмоқда

"Engelberg Group" МЧЖнинг янги фабрикаси ана шу лойиҳалардан бири. Алюмин профилли ромлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона Туркия ва Германиядан келтириладиган замонавий технологиялар билан жиҳозланади. "Роҳат савдо сервис" МЧЖ томонидан суспензиялар, тиббий мазлар, ампулалар, сироп ва таблеткалар ишлаб чиқарилади.

Президентга вилоятдаги хусусийлаштирилган ва бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Бу борада шаҳар ва туманларда қўшимча хатлов ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 5 минг 697 бино-иншоот хатловдан ўтказилди, уларнинг 283 таси бўш турганлиги аниқланган. Шулардан 210 тасида янги лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган.

Президентга тақдим қилинган лойиҳалар кичик ва йирик ГЭСлар қуриш, газ таъминоти тизимини такомиллаштириш, цемент ва оҳак ишлаб чиқариш каби йўналишларга мўлжалланган.

Булоқбоши туманида Хитой технологияси асосида йилига 21 минг тонна кимёвий чўктирилган бўр маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Маҳсулот тўлиқ маҳаллий хомашё — оҳактошдан олинади. Корхона ишга тушгач, чет элдан сотиб олинаётган шу турдаги маҳсулотга бўлган талаб қондирилади, уни экспорт қилиш йўлга қўйилади.

Давлат раҳбари лойиҳа ташаббускорлари — тадбиркорлар билан суҳбатлашди. 

Шавкат Мирзиёев "Ўзфармсаноат" компанияси ва тижорат банклари томонидан 2017-2018 йилларга мўлжалланган фармацевтика соҳасини ривожлантириш дастури лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

Хонободда аҳоли дам олиши учун шароитлар янада яхшиланади

"Трастбанк" томонидан Андижон туманида "Zamin Bio Health" жамиятида йиллик қуввати 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳа амалга оширилгач, 100 киши иш билан таъминланади.

"Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси ва тижорат банклари томонидан 2017-2018 йилларга мўлжалланган мазкур соҳани ривожлантириш дастури лойиҳаси тақдимоти яратиладиган иш ўринларининг кўплиги билан эътиборни тортди.

Президент "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси Андижон вилоятида амалга оширишни режалаштирган лойиҳалар билан танишди.

Бунда енгил автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқариш, ускуна ва жиҳозларни модернизация қилиш, енгил автомобиллар қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, янги моделдаги автомобиллар учун интерьер, штампланган, пайвандланган панеллар, радиатор, кондиционер тизимлари, ўриндиқлар, овоз сўндиргич тизими қисмлари, газ чиқариш тизимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0