ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғида биринчи марта қора оққуш жўжа очди, деб хабар қилди ҳайвонот боғи матбуот хизмати.
"Оққушлар алоҳида қафасга жойлаштирилган эди. Ҳайвонот боғи ходимлари томонидан алоҳида уйча қуриб берилган. Ушбу уйчада оққуш жўжаси дунёга келди", — дейилади хабарда.
Аввал ҳам оққушлар тухум қўйган, бироқ полапонлар очилмаганди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.