Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масалалари бўйича Баённома имзолади

Пограничник на участке границы
Пограничник на участке границы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Давлат чегарасини келишилмаган айрим учрасткаларидан ўтадиган чегара чизиғининг ҳуқуқий масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. 2017 йилнинг 30 май — 1 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара масалаларига нуқта қўйишади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзаро манфаатли бўлган барча йўналишлардаги ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисидаги топшириқлари ижроси доирасида бўлиб ўтган учрашувда Давлат чегарасини келишилмаган айрим учрасткаларидан ўтадиган чегара чизиғининг ҳуқуқий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0