ТОШКЕНТ, 1 июн – Sputnik. Шавакат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда ТИВ расмий саҳифаси.
Ушбу ўзгаришлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий судининг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Ўзбекистон Конституциясининг 80, 93, 108, 109 моддаларига киритилган ўзгаришлар Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси томонидан 23 майда, Сенат томонидан 27 майда тасдиқланган эди.
Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгаришлар билан батафсил қуйида танишинингиз мумкин.