Сирдарёда муҳтожларга ногиронлар аравачалари ва тикув машиналари топширилади

© FacebookВ Сырдарье нуждающим дается инвалидные кресла и швейные машинки
В Сырдарье нуждающим дается инвалидные кресла и швейные машинки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарёда муҳтожларга ногиронлар аравачалари ва тикув машиналари топширилади

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Сирдарё вилоятида бўлиб ўтадиган сайёр қабулларда 60дан зиёд ногиронлар аравачаси ва 100 дона тикув машиналари топширилади. Бу ҳақда Фейсбукдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳи хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 1-3 июнь кунлари Сирдарё вилоятида сайёр қабуллар давомида мурожаат этган муҳтож фуқароларга президент топшириғига биноан беғараз асосда 60дан зиёд ногиронлар аравачаси ҳамда 100 дона тикув машиналари топширилади.

Илгарироқ Андижон вилоятида бўлиб ўтган сайёр қабулларда муҳтож фуқароларга тикув машиналари топширилгани ҳақида хабар бергандик.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0