Сиёсий бошпана бериш бўйича маълумотлар базаси жорий этилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишПроцедура снятия биометрических данных
Процедура снятия биометрических данных - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил 29 май куни республикада сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон президенти фармони қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда сиёсий бошпана сўраб мурожаат этган шахсларнинг биометрик маълумотлар базаси жорий этилади. Бу ҳақда Ш.Мирзиёев президент фармонини имзолади, РИА Новости хабарига асосан.

Мазкур фармон талабларига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар ва Молия вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2 ой муддатда белгиланган тартибда сиёсий бошпана сўраб мурожаат этган хорижий фуқарорлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида биометрик маълумотларни шакллантириш бўйича таклиф киритиш ҳақида топшириқ берилди.

Президент ушбу фармони халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари ва тамойиллар ҳамда Ўзбекистон Конституциясининг 93 моддаси 22-банди талаблари асосида қабул қилинган бўлиб, Ўзбекистон президенти ваколатларига кирувчи Ўзбекистон фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0