ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Кучли портлаш президент саройи ва кўплаб хорижий давлат элчихоналари жойлашган ҳудудда содир бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости Пажвак агентлигига таянган ҳолда.
Рейтер агентлиги маълумотига кўра, ушбу портлаш Германия элчихонаси олдида содир бўлди. Портлаш туфайли кўплаб биноларнинг ойналари ва эшиклари шикастланган.
Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш туфайли 10 киши ҳалок бўлди ва 100 ортиқ киши жароҳатланди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.