ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 11 октябр куни Сочида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Ҳамдўстлик давлат раҳбарларининг 2017 йилги Кенгаши 11 октябр куни Сочида бўлиб ўтади. Ундан бир кун аввал — 10 октябрда МДҲ Ташқи ишлар вазирлиги Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Давлат раҳбарларининг Кенгаши кун тартиби куннинг энг долзарб масалалари киритилиши режалаштирилган", — деди МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев.
Лебедев айтишига қараганда, МДҲнинг бугунги кун талабларига мослашиш жараёни самарали кечмоқда. Бунинг исботи сифатида олдин фақат олий даражада кўриб чиқилган масалалар, бугунги кунда қуйи даражадаги ихтисослашган тузилмалар томонидан ҳал қилинаётганини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
"Масалан, давлат раҳбарлари кўриб чиқиши керак бўлган масалаларнинг бир қисмини бугунги кунда МДҲ иқтисодий кенгаши ёки ташқи ишлар вазирлари йиғилишлари кун тартибига ўтказилмоқда, бу жараён келгусида ҳам давом этади", — деб қўшимча қилди Лебедев.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.