Москвада кучли довулда 11 киши қурбон бўлди

Oбуна бўлиш
Кеча Москвада бўлган кучли довулда 11 киши қурбон бўлди 150 киши жароҳатланди. Кучли шамол юзлаб дарахтларни томири билан қўпориб ташлади.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Душанба куни соат 16лар атрофида Москвада кучли довул бўлиб ўтди. Ёмғир ва шамол  юзлаб дарахтларни томири билан қўпориб ташлади.

Табиий офат оқибатида 11 киши қурбон бўлди, 150 киши жароҳатланиб шаҳар касалхоналарига мурожаат қилган. Ундан ташқари юзлаб автомобиллар, бинолар зарар кўрган. Айрим йўналишларда жамоат тарнспорти ҳаракати тўхтатилган. Кўк линияда ҳаракатланувчи метро ҳам рельснинг очиқ бўлаги устига қулаб тушган дарахт туфайли ўз ҳаракатини тўхтатишга мажбур бўлган.

Москва мэри Сергей Собянинг қурбонлар яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди ва уларнинг оилаларига 1 миллион рубл товон пули тўланишини ваъда берди. Москва ФВВ бўлими раҳбари Андрей Мищенко айтишига қараганда, 4,5 минг киши ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Янгиликлар лентаси
0