ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 1 июнидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун республика ичидаги йўналишларда чегирма миқдорини 3,5 %дан 5,8%гача оширди. Чегирма фақат резидентлар учун миллий валюта ҳисобида чипта сотиб олгандан амал қилади.
Белгиланган чегирма миқдори (5,8%) фақат июнь ойи мобайнида амал қилади, 1 июлдан чегирма ўзгартирилади.
Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабари асосида.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.