ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Франсис Делег ўтган шанба куни Чимёнда парапланда учиш вақти ҳалокатга учраган, деб хабар қилмоқда Франция элчихонаси матбуот хизмати.
Франсис Делег элчихонада хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. Шунингдек у Турманистон ва Тожикистон масалалари билан ҳам шуғулланган.
“Бутун элчихона ходимлари унинг оила аъзоларига ва яқинларига шунингдек Франция Миллий полициясидаги унинг собиқ ҳамкасбларига ҳамдардлик билдиради”, — дейилган элчихона хабарида.
Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Франсис Делег – профессионал парапланчи бўлган ва ойига икки маротаба Чимён тоғларида парапланда учиб турган.