ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида болалар ва ўсмирларга мўлжалланган "Болажонлар — ширинтойлар" болалар мода фестивали ўз ишини бошлайди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига лойиҳа ташаббускорлари.
Фестиваль Fashion Industry show, #beyoung for baby, Gala-fashion show дастурларини ўз ичига олиб, 1 июн куни-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига қадар давом этади.
Фестивалда мамлакатимиз дизайнерлари яратган 450 янги кийим-бош тўплами ҳавола этилади. Янги либос намуналарини «Тантана», «Fashion Lab» ижодий студиялари, «Колибри» арт-бюроси ва «Олтин қанот» мактабининг 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 220 нафар ёш модельери намойиш этади.
"Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган фестивалда маҳоратли ижодкорлар, ёш дизайнерлар, болалар ижодиёти марказлари, мамлакатимиздаги қатор мода мактабларининг вакиллари қатнашмоқда.
Фестивалда дастлабки кунида «Истиқлол дизайн маркази» МЧЖ (Наманган), «Samarkand Apparel», «Afrosiyob Jeans» (Самарқанд) корхоналари, «Nil Granit» (Андижон) корхонаси, «Azalea Garment» (Тошкент вилояти) корхонасининг либослари намойиш этилди. Фестиваль иши давомида Ўзбекистон дизайнерлари яратган 450 янги кийим-бош тўплами ҳавола этилади.
Фестиваль якунида лауреатларни дипломлар ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Энг ёрқин тасвирларни Sputnik фотолентасида томоша қилишингиз мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.