Андижон ва Ўш вилоятлари чегарасида топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди

© Sputnik / Табылды КадырбековКонтрольно пропускной пункт на границе с Кыргызстаном
Контрольно пропускной пункт на границе с Кыргызстаном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара масалаларига нуқта қўйишади

Хабарда билдирилишича, 21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Янгиликлар лентаси
0