Товламачилик билан шуғулланган колония ходими қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Колония ходими 1200 доллар пул олаётган пайтда қўлга олинди. Айна ушбу пул маблағи эвазига колония ходими жазони ўтаётган шахс қариндошларига айрим имтиёзлар беришини ваъда қилган.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. МХХ тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда Тошкент вилояти ИИБ 52-сонли жазони ўташ колонияси отряд бошлиғи, сержант Шерзод Султонов 1200 доллар пулни олаётган пайтда қўлга олди.

Колония ходими колония маҳбус қариндошидан, уни енгилроқ бўлган ишга ўтказиш ва келгуси амнистияга тушиши мумкин бўлган шахслар рўйхатига киритиб қўйиши учун пул талаб қилган.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
МХХ ходимлари мансабдорни 3500 доллар пора олаётган вақтида ушлашди

"Ҳозирги кунда Бош прокуратура департаменти томонидан Шерзод Султоновга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари амалга оширилмоқда,"- деб таъкидлади МХХ ходими.

Сўнги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий тизимни шакллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, бунда айниқса Ички ишлар вазирлиги жазони ўташ органлари тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кўрилаётган чоралар фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ички ишлар органларининг иш фаолият самарадорлиги оширилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0