Хитойда антиқа томша ғилдираги ишга тушди

Oбуна бўлиш
Баландлиги 145 метр бўлган ушбу томоша ғилдирагининг марказида ўқи йўқ. Ғилдирик атрофида 36 та томоша кабиналари ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Хитойнинг Шандун вилоятидаги Вэйфан шаҳрида антиқа томоша ғилдираги ишга тушди. Унда бир вақтнинг ўзида 360 киши томоша қилиши мумкин. 36 кабинанинг ҳар бирида WiFi ва экран ўрнатилган.

Ушбу аттракционни бошқалардан ажратиб тураиган жиҳати — унинг марказида ўқи йўқлигидир. Ундан ташқари ғилдирак икки тарафлама автомобил трассаси ўтган кўприкнинг ўртасига ўрнатилган. Томоша ғилдираги бир маротаба айланиши учун 28 дақиқа керак бўлади.

Дунёда энг балан томоша ғилдираклари Лас-Вегасдаги High Roller в (167 метр), Сингапурдаги Flyer (165 метр) ҳамда Хитойдаги Star of Nanchang (160 метр). Лекин айтиб ўтилган ғилдиракларнинг барчасининг спицалари ва ўқи бор.

Янгиликлар лентаси
0