Туркиянинг энг йирик банки Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

© REUTERS/Murad SezerСтамбул
Стамбул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия энг йирик кредит ташкилоти – Туркия Ziraat Bank’и Тошкентда ўз филиалини очилади ва 2018 йилда банк операцияларини бошлайди.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Туркия Ziraat Bankи Тошкентда ўз филиалини очади. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри ҳукумат делегация аъзоларига тайянган ҳолда хабар берди.Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, банк ўз иш фаолиятини кейинги йили бошлайди.

Ziraat Bank — Туркиянинг йирик кредик ташкилотлардан бири бўлиб, 1863 йилда ташкил этилган. Ушбу банк дунёнинг 18 та давлатларида банк хизматларини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган хафтада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда ўзбек-турк бизнес-форуми якунлари бўйича тикувчилик, электротехника, фармацевтика, қурилиш ҳамда банк соҳасиларига оид, умумий қиймати 2 млрд $дан ортиқ 30 та лойиҳалар бўйича битимлар имзоланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0