ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон Сенатининг 10 мажлисида Бельгия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяда янги элчилар тайинланди, деб хабар қилмоқда Ташқи Ишлар вазирлиги саҳифаси.
2014 йилдан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дилёр ҳакимов Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистоннинг Германиядаги собиқ элчиси, Фарход Арзиев Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи этиб тайинланди.
1995-2013 йилларда Ўзбекистон президентининг ишончли вакили, кейин Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси лавозимларида ишлаб келган Виталий Фен Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.