ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. 2017 йил якунига қадар Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишларига қарийб 298,4 млрд сум маблағ ажратилади. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашри хабар берди.
Жамғарма Ўзбекистон турли вилоятларида 25 та янги спорт объектлар қурилиши, 13 та спорт объектларни реконструкция қилиш ҳамда 1 та ёш-ўсмирлар спорт объектини капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун моливий маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Бунга мисол тариқасида, Миробод туманида ўсмирлар учун 1-чи спорт мактабида ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилади ҳамда ушбу туманда мавжуд бўлган спорт мажмуа тўлиқ реконструкция қилинади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.