Самарқандда трамвай “дрифт” қилаётиб симёғочни қулатди...

Oбуна бўлиш
Самарқандда трамвай симёғочга урилиб, уни нексия устига қулатиб юборди.Хайрият, одамлар жароҳатланмаган.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Самарқандда яқинда ишга тушган трамвай бугун ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди.

Катта тезликда ҳаракатланаётган трамвай симёғочни уриб юборган. Кучли зарбадан симёғоч қулаб ёнбошига қулаб тушган. Хайрият, ушбу ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Симёғоч йўл четида турган нексия автомобилининг юкхонаси устига қулаган. Трамвайнинг ўзи эса, рельсдан чиқиб кетган.

Бу қандай содир бўлиши мумкин? Симёғоч трамвайнинг йўлига югуриб чиқмагандир ахир?!

Facebookдаги самарқандликлар гуруҳи аъзолари хабарига кўра, шаҳардаги трамвай ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан катта тезликда ҳаракат қилиши, рулни бошқараётиб телефон орқали суҳбатлашиши ҳақида шикоят қилган. Гувоҳлари айтишига кўра, ушбу воқеа вақтида ҳам, трамвай жуда катта тезликда ҳаракатланиб, муюлишда «дрифт» манёври амалга ошираётиб изидан чиқиб кетган ва симёғочга бориб урилган.

Facebookдаги самарқандликлар гуруҳи ва daryo.uz хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0