Россия мураббийи: терма жамолар ўйини “жанговор” руҳда ўтди

© fotoliaФутбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча шанба куни бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви 4:3 ҳисобда Россия ғалабаси билан якунланди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ёшлар жамоалари орасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви “жанговор” руҳда ўтди, деди Россия жамоаси мураббийи Евгений Бушманов Р-спорт агентлигига.

Кеча шанба куни бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви 4:3 ҳисобда Россия ғалабаси билан якунланди. Ўйин Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда Россия жамоаси нисбатн кучли ўйинчилар таркибида ўйнагани туфайли Россия жамоаси 3:0 ҳисобида устунликка эришди. Лекин иккинчи бўлимда Россия жамоаси мураббийи барча асосий ўйинчиларни заҳирадагилар билан алмаштирди. Бу эса Ўзбекистон жамоасига устунликка эришиш имконини берди. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон жамоаси 3та гол киритишга муваффақ бўлди. Россия жамоаси эса яна битта тўп киритди.

“Ўйиннинг икки бўлими ҳисоб ва ўйин бўйича бутунлай икки хил бўлди. Биз барча ўйинчиларимизни ўйинда синаб кўрмоқчи эдик. Ўзбекистон мухлислари жамоаларини яхши қўллаб-қувватлашди. Ўйин қизғинлиги, муҳити жиҳатидан мутлақ ўтоқлик ўйинига эмас, кўпроқ ҳақиқий “жанговар” ўйинга  ўхшаган бўлди. Буларнинг ҳаммаси ўйинчилар учун яхши тажриба. Мана шундай ўйинларда кимнинг руҳи ва иродаси кучли экани яхши кўринади. Бу жуда муҳим. Шунинг учун ушбу ўйин биз учун фойдали бўлди. Биз кўп нарса ўргандик”, — деди Бушманов.

Қуйидаги видеолавҳада ушбу уйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0