ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Бугун Москва музейида "Яхшилик улаш, Москва" хайрия лойиҳаси доирасида "Паловга таъзим" халқаро фестиваль танлови бўлиб ўтди. Унда пойтахтда фаолият юритаётган ресторанлар вакиллари ва ҳаваскорлар ўзларининг палов тайёрлаш маҳоратларини намойиш этдилар.
© Sputnik / Максим БлиновМосква музейида "Паловга таъзим" фестиваль-танлови бўлиб ўтди
Москва музейида "Паловга таъзим" фестиваль-танлови бўлиб ўтди
© Sputnik / Максим Блинов
Фестиваль ташкилотчиларининг маълум қилишларича, шунингдек, велобозорча ҳам ташкил этилди. Лойиҳа доирасида болалар ўртасида велопойга ташкил этилди, BMX Show велошоуси ва концерт дастури намойиш этилди.
Фестиваль давомида тушган маблағлар Москвадаги "Дом с маяком" болалар хосписи учун ногиронлик аравачалари сотиб олишга сарфланади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.