ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. 1 июндан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи оширилади. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар бермоқда.
Хабарда бунга ҳайвонот боғида сақланаётган ноёб ва экзотик жониворларнинг озуқа маҳсулотлари, дори воситалари, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари ҳамда коммунал тўловлар нархи 2014 йилдан буён бир неча маротаба ошганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Маъмуриятнинг билдиришича, чипта баҳоси 7 ёшдан 16 ёшгача болалар ва муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар учун 6 минг сўм, 16 ёшдан катталар учун — 10 минг сўм этиб белгиланди.
7 ёшгача бўлган болалар ва ногиронлар учун ҳайвонот боғига кириш бепул.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.