ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Рамазон ойи давомида Тошкентнинг бир қатор масжидларидаги таровиҳ намозлари онлайн ёритиб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий портали маълум қилди.
"Порталимизнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/muslimuzportal/ саҳифаси орқали пойтахтимизнинг бир қатор масжидларидаги таровиҳ намозлари таровати ва қориларимизнинг Қуръон тиловатларини онлайн ёритиб бориш амалга оширилади", дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Рамазон ойи давомида ҳар кеча хушнафас қорилар тиловатидан Телеграм мессенжеридаги @muslimuzportal канали орқали ҳам баҳраманд бўлиш мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.