Uzbekistan airways абитуриентларни Россиядаги коллежда ўқишга таклиф этмоқда

© AP Photo / Sven KaestnerСотрудник проводит техническое обслуживание двигателя самолета
Сотрудник проводит техническое обслуживание двигателя самолета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Чкалов номидаги Егорьев авиацион техника коллежида ўқиш учун танлов бошланганини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. "Парвоз воситаларига ёнилғи-мойлаш материаллари хизмати кўрсатиш" техник йўналиши бўйича ёшлар ўқишга таклиф этилади, ўқиш муддати 2 йилу 10 ой. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари стюардессалари - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" стюардессаликка қизлар танловини эълон қилди

Танловда Нукус, Тошкент ва Навоий шаҳарларида яшовчи, ўрта махсус (техник), касб-ҳунар (техник) маълумотига эга бўлган йигитлар қатнашиши мумкин.

Абитуриентлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

— ўқишга кириш вақтида ёши 18-25да бўлиши.

— давлат тили ва рус тилида эркин сўзлашиши ҳамда инглиз тилини матнларни ўқиш ва таржима қилиш даражасида билиш.

— ишбилармонлик, ахлоқий сифатларга эга бўлиши, юксак ижрочилик қобилияти ва ўқиш жойида тартиб-интизомга риоя қилган бўлиши.

Танлов уч босқичдан иборат бўлади.

Ҳужжатлар 2017 йилнинг 20 июнидан 15 июлига қадар қабул қилинади. Суҳбат куни шу йилнинг 20 июлига мўлжалланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0