Самарқанддан Остонага поезд қатнови йўлга қўйилди

© temirzholy.kzПоезд, состоящий из вагонов "Тұлпар-Тальго"
Поезд, состоящий из вагонов Тұлпар-Тальго - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Поезднинг Самарқанддан жўнаш вақти соат 03:46 да ва Тошкентдан соат 08:20 да жума кунлари, Остонадан соат 19:16 шанба кунлари амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Жорий йил 2 июндан 25 августгача Самарқанд-Остона йўналишида янги 451/452-сонли поезд харакатланишни бошлайди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ сайтида хабар берилди.

Хабарда билдирилишича, поезднинг Самарқанддан жўнаш вақти соат 03:46 да ва Тошкентдан соат 08:20 да жума кунлари, Остонадан соат 19:16 шанба кунлари амалга оширилади.

Илгарироқ 2017 йилнинг 27 май кунидан 28 декабрь кунига қадар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қатновчи поезд чипталари учун чегирмалар жорий этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0