Қонунчилик палатаси ўзини-ўзи ўлдиришга ундаш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқди

© Газета.uzЗдание сената Республики Узбекистан
Здание сената Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур янги қонун лойиҳаси талабларига асосан ўзини-ўзи ўлдиришга ундаган шахс 5 йилга, агар мазкур ҳаракатларни вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилса 10 йилга қамалади

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарлик белгилаш бўйича Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқди. Бу ҳақда парламент палатаси матбуот хизмати хабар берди.

"Қонунчилик палатаси томонидан Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига киритилган", дейилган хабарда.

Геймеры - Sputnik Ўзбекистон
Расман: Ўзбекистонда "Кўк кит" оқибатида жабрланганлар йўқ

Матбуот хизмати маълумотига кўра, қонун талабларига асосан Ўзбекистон Жиноят кодексига қўшимча модда киритилиб, ўзини-ўзи ўлдиришга ундаганлик, яъни кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш натижасида шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзига суиқасд қилган бўлса икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳаракатларни вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилса — етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда ўсмирларни ўз жонига қасд қилишгача олиб борадиган "Кўк кит" деб номланган виртуал ўйин тарқалган эди, деб ёзади РИА Новости.

Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари олиб борган тадбирлар давомида ўқувчи-ёшларнинг уяли телефон аппарати текширилганда, 36 нафар ўсмир виртуал "ўлим гуруҳи"га жалб қилинганлиги аниқланганди. Ҳозирда вояга етмаганлар ўртасида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида барча таълим муассасаларида "давомат" тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0