Ўзбекистонда 2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

Oбуна бўлиш
Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши 2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарорини эълон қилди. Қарор матни Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-порталида берилган.

В намазе в мечети Хазрати Имам приняли участие более 50 тыс верующих - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 27 майдан Рамазон ойи бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2017 йил учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 185 000 (бир юз саксон беш минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 15 725 000 (ўн беш миллион етти юз йигирма беш минг) сўм эканлиги ва мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 393 125 (уч юз тўқсон уч минг бир юз йигирма беш) сўм закот чиқариш тўғрисидаги миқдор маъқулланди.

Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

(Масалан 2017 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 3000 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 6000 сўм бўлади).

Бу йилги Фидя миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12000 (ўн икки минг) сўм деб белгиланди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0