ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Владимир Путин FIFA 2018 ва FIFA 2017 Конфедерациялар кубоги ўтказилиш вақтида хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақидаги фармонга имзо чекди.
2017 йилда Қозон, Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва 2018 йил 25 майдан 25 июлга қадар Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Москва, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Санкт-Петербург, Саранск, Сочи шаҳарларига келган мигрантлар бир сутка ичида яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.
2017 йил 1 июндан 4 июлгача ва 2018 йил 1 июндан 17 июлгача спорт мусобақалари ўтказиладиган масканлар устида парвозлар ҳамда улар ёнида кемалар ҳаракати тақиқланади, дейилади фармонда.
FIFA 2018 ва FIFA 2017 Конфедерациялар кубоги ўтказилиш даврида юқоридаги шаҳарларга шаҳарлараро ва халқаро йўналишдаги автобуслар кириши тақиқланади.
Ҳисоб бўйича саккизинчи FIFA 2017 Конфедерациялар кубоги миллий терма жамоалар ўртасида 17 июндан 2 июлга қадар ўтказилади. У 2018 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан "репетиция" деб ҳисобланмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.