ШҲТнинг Остонадаги саммитида терроризм ва экстремизмга қарши ҳужжатлар имзоланади

Oбуна бўлиш
2017 йил 8-9 июн кунлари Остонада бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида аъзо мамлакатлар хавфсизлигини кучайтирувчи ҳужжатлар қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 2017 йил июн ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ошириш бўйича бир қатор ҳужжатлар қабул қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди.

"2017 йил 8-9 июн кунлари Остонада ШҲТ саммитида ҳалқаро терроризмга қарши курашиш бўйича давлат раҳбарларининг қўшма баёноти ва экстремизмга қарши кураш бўйича Конвецияларининг қабул қилиниши минтақада хавфсизлик соҳадаги ҳамкорлигини янада кучайтиради", — деб таъкидлади Василенко

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ — халқаро минтақавий ташкилот бўлиб, 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган. 2016 йил июн ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммитда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистоннинг кириши тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Айни вақтда Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ШҲТ кузатувчи давлатлари бўлса, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эга бўлган мамлакатлардир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0