Бир финжон қаҳва ичидаги санъат асари

Oбуна бўлиш
Кореялик бариста Канбин қаҳва кўпиги устида кичиқ таёқча ва овқатга ишлатиладиган бўёқлар ёрдамида мультфильм қаҳрамонларини, гуллар, ёки бирор ҳаёт саҳналарини чизади.

TOШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жанубий Кореялик бариста* Ли Канбин қаҳва устидаги кўпикда чиройли суратлар, мультфильм қаҳрамонлари чизишга жуда уста.

Канбин айтишига қараганда, у бу ишларда одамларда ёқимли ҳис-туйғу ва яхши хотира қолдириш учун бажарар экан.

Қаҳва кўпиги устида тасвирлар яратишда энг асосийси — хотиржамлик ва диққатни йўқотмаслик керак, чунки ҳар қандай енгил ҳаракат ҳам расмни бузиб юбориши мумкин. Барча суратлар кичиқ таёқча ва овқатга ишлатиладиган бўёқлар ёрдамида чизилади, — дейди  Канбин. Канбин одатда, қаҳва кўпиги устида мультфильм қаҳрамонларини, гуллар, ёки бирор ҳаёт саҳнасини тасвирлар экан.

*Бариста — қаҳва тайёрлайдиган одам, қаҳвачи.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0