Ўзбекистон ва Австралия янги битимлар имзолашади

© Wikipedia / DO'NeilФлаг Австралии.
Флаг Австралии. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
24 май куни Тошкентда Ўзбекистон ва Австралия ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий музокаралар бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ушбу йилнинг 24-май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Австралия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Жанубий ва Ғарбий Осиё Департаменти бошқармаси директори Жеймс Холл бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, ТИВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Икки мамлакат вакиллари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига урғу берган ҳолда Ўзбекистон — Австралия кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишди.

Шу билан бирга, делегациялар муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш масалалари, жумладан томонлар кўриб чиқаётган "Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги" ва "Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги" ҳукуматлараро шартномалар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0