TOШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Дмитрий Демиденко МДҲ ҳудудида ноқонуний мигрантлар сони 1 млн кишига камайганини хабар қилмоқда.
"МДҲ мамлакатлари ноқонуний миграцияга барҳам бериш учун кўплаб умумий ва икки томонлама шартномалар имзолаган. Бу йил қонунбузарлик қилган мигрантлар сони бир миллионга камайган. Айни дамда, мамлакатда бўлиш қонуний муддатларини бузган фуқаролар сони 2,5 млн кишини ташкил қилмоқда, афсуски бу ҳали ҳам жуда кўп", — дейди Демиденко.
Демиденко айтишига қараганда, миграция соҳасида қонунбузарлик йўл қўйилиши сабабларидан бири, бу – аниқ ва тушунарли маълумот йўқлигидир. Ундан ташқари патент тўловлари нархи ҳам бироз баланд. Айниқса, ривожланган марказий ҳудудларда.
МДҲ мамлакатлари миграция бўлимлари раҳбарларининг бу йилги мажлиси Душанбеда бўлиб ўтмоқда. Шуниси қизиқки, айнан шу ерда 20 йил олдин ушбу тузилмани ташкил қилиш ҳғақида қарор қабул қилинган эди.