Москвада ИД террорчилар гуруҳи қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Террорчилар гуруҳи “Ислом давлати”га мансуб бўлиб, терактдан кейин улар Сурия ҳудудига жўнаб кетмоқчи бўлишган.

ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Москвада транспортда теракт уюштирмоқчи бўлган тўрт нафар террорчи гуруҳ қўлга олинди. Гуруҳ таркибига Россия ва Ўрта Осиё фуқаролари кирган, деб хабар қилмоқда Россия ФСБси.

Террорчилар гуруҳи “Ислом давлати”га мансуб бўлиб, Сурия ҳудудидан туриб бошқарилган. Теракт амалга оширганидан кейин улар Сурияга бориб ИД сафига қўшилмоқчи бўлган.

Қўлга олинган террорчилар турар жойида ўтказилган тинтув натижасида у ердан портловчи мосламалар  ишлаб чиқарувчи лабаратория топилган. Ундан ташқари ишлатишган тайёр бўлган, турли темир бўлаклари билан тўлдирилган портловчи мослама, ўқотар автоматик қуроллар, гранаталар ҳамда экстремистик мавзудаги адабиётлар ҳам топилган.

Янгиликлар лентаси
0