Жон Керри талабаларга рус тилини ўрганишни маслаҳат берди

© Alex Brandon / POOL / AFPБывший госсекретарь США Джон Керри
Бывший госсекретарь США Джон Керри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг фикрига кўра, рус тилини ўрганиш талабаларга АҚШ раҳбариятига таъсир қилишга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Гарвард университети қошидаги Кеннеди номли мактаб тингловчиларига Кери сўзланган нутқидан кўчирмани Politico нашри эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.

"Мендан доим сўрашади — ҳукуматга аниқ таъсир қилиш учун қандай сир бор? Мен, ҳозирги АҚШ Оқ уй маъмурияти даврида, рус тилини ўрганиш керак деб жавоб берган бўлар эдим", — деди Керри.

Эслатиб ўтамиз, Барак Обама президентлик вақтида АҚШ давлат котиби бўлган Жон Керри, бир неча бор Москвани АҚШ президентлик сайловларига таъсир этганликда айблаган эди. Керрининг ушбу маслаҳати ҳам Трамп маъмурияти томон отилган навбатдаги "тош"дан бошқа нарса эмас.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0