Шу кунларда кўплаб мактабларда ўқувчиларнинг "сўнгги қўнғироқ" ва "битирувчилар кечаси" каби тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Олдинги йиллар ушбу тадбирлар катта тантаналар билан ўтказилар эди. Ўқитувчиларга совғалар олинар, ресторанларда дастурхон безаб базмлар ўтказилар эди.
Бу йил Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар қандай тантанали тадбирлар ўтказиш, ота-оналардан пул йиғиш ишларини таъқиқлаб қўйлди. Унинг ўрнига "Хайр мактаб — салом коллеж" номли тадбир ўтказилиб унда энг яхши ўқувчилар, ота-оналар ва педагоглар тақдирланиши, маҳалла фаолллари ва ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан турли фойдали суҳбатлар ўтказиш тавсия қилинди.