ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент вилояти ИИБ ходимлари болалар соғломлаштириш лагерларининг янги мавсумига тайёргарликни якунладилар. Бу ҳақда NUZ.UZ хабар қилмоқда.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи подполковник И.Ибрагимовнинг айтишича, Тошкент вилояти ҳудудида 49та болалар соғломлаштириш лагерлари жойлашган.
Ҳар бир лагерга дам олаётган болалар хавфсизлиги учун масъул бўлган уч нафардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари бириктирилади.
Бундан ташқари, лагерлар атрофида ИИБ ходимлари томонидан мунтазам қўриқлаш йўлга қўйилади.
Шунингдек, болаларни лагерга олиб келиш ва уйларига қайтариб олиб бориш давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда автобуслар колоннасини кузатиб бориш таъминланади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.