ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сўз бошида Алишер Усмонов унинг видеолавҳасини томоша қилган, яхши ёмон гаплар айтган барчага миннатдорчилик билдирди.
Усмонов Навальныйнинг “Сиз бизнинг қазилма бойликларимизни ўғирладингиз”,
"Шариков ўзи ҳеч нарсанинг фаҳмига етмасдан туриб, бошқалардан ҳамма нарсани тортиб олиб, барчага тенг бўлиб беришни орзу қилади. Алексей, сен ҳам худди мана шу Шариковга ўхшаб қолаяпсан. Ҳа майли, Шариков бир ўқимаган демагог бўлган, китобда ёзилишича. Сен эса, ундан ҳам ўзиб кетдинг. Сен оддий демагог эмас, олий даражадаги демагогсан. Гапирган ёлғон гапларингни ҳужжатлар билан инкор этилганда, сен қўрқиб кетиб, – менга пўписа қилишаяпти деб жар соласан. Бу бўлмаган гап.
Ёки зўрлаш ҳақидаги айтган ёлғон гапларингни олсак. Мухлисларинг бу гап уйдирма эканини билиб қолишганда, сен Британия элчисининг китобида ёзилган дединг. Аслида у ерда бундай гап йўқ.
Умуман сен айтган гапларинг бўлганми йўқми ўзинг ҳам билмайсан.
Нима бўлганда ҳам, ёлғон гапларни ҳамма эмас, сени шахсан ўзинг айтгансан. Умуман, биринчи қадамни сен қўйишинг керак. Ҳеч бўлмаса, — ҳа, мен хато қилдим, дегин, енгил тортасан.
(Навальный Алшер Усмоновни телевидение орқали дебатларга (муҳокама) таклиф қилганига жавобан)
Яна қанақа Муҳокама? Ҳақиқат ва ёлғон орасида муҳокама ташкил қилиб бўладими? Биз сен билан энди судда муҳокама қиламиз. Сенга ана ўша ерда ҳақиқат ва ёлғоннинг фарқини тушунтириб беришади. Туф сенга, яна бир марта Алексей Полиграфиович Навальный."