ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Бу йил Москвада 12 марта Рамазон Чодири очилади. Ҳар бир киши 26 май соат 17:30 дан бошлаб муқаддас Рамазон ойининг ҳар куни Москвадаги «Поклонная гора» боғида, Хотира масжиди ёнида тортиладиган улкан ифторлик дастурхонга ташриф буюриши мумкин.
Рамазон Чодири бу — Россия мусулмонлар диний идораси ҳамда Москва ҳукумати томонидан ҳар йили Рамазон ойи давомида ташкил қилинадиган маданий-хайрия тадбиридир. Рамазон
Чодири «Поклонная гора» боғида, Хотира масжиди ёнида, Минская д.2Б, манзилида жойлашган бўлиб, кун ботиши билан бу ерга минглаб кишилар биргаликда ифтор қилиш ва саҳнадан турли миллий мусиқалар ва маърузалар тинглаш учун жамланади.
Барча меҳмонларни бу ерда хилма-хил таомлар, катта экранда намойиш этилаётган қизиқарли видеолавҳалар, кўнгилли хизмат қилувчи хушмуомала ёшлар, маданий-маърифий дастурлар ҳамда хушкўнгил кайфият кутиб олади.
Ҳар йили Чодирга турли миллат ва динга мансуб, давлат раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар ва артистлар, олимлар, бизнесменлар ва бошқа кишилар ташриф буюради.
Бутун муқаддас Рамазон ойи давомида хизмат кўрсатадиган Рамазон Чодирининг ўлчами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
Рамазон чодири, бу – мусулмон меҳмендўстлигининг намунасидир.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.