ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья унинг қўлини яна бир бор ушлашдан бош тортди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Воқеа АҚШ президенти самолёти Римга келиб қўнганида юз берган.
Лавҳада Трамп қўлини турмуш ўртоғига узатади. Аммо Меланья унинг қўлини ушлашни рад этади ва сочларини тўғрилашга киришади.
Илгарироқ президент самолёти Исроилга келиб қўнганида худди шундай ҳолат содир бўлганди.
Трамп Италияда Рим папаси Франциск ҳамда Ватикан бош котиби Пьетро Паролин билан учрашади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.