Ўзбекистонда хонадон ва ресторанларда битирув оқшомлари ўтказиш тақиқланди

© Sputnik / Алексей МальгавкоВыпускники школы
Выпускники школы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлигининг буйруғига мувофиқ шу йилнинг 25 май куни республикадаги барча умумтаълим мактабларида "Хайр, мактаб - салом, коллеж!" тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг буйруғига кўра, ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналарда ва банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш тақиқланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги сайтида жойлаштирилган пресс-релизда маълум қилинган.

Унга кўра, Халқ таълими вазирлигининг "Умумий ўрта таълим муассасаларида 2016-2017 ўқув йилини якунлаш ва "Хайр мактаб — салом коллеж" тадбирларини ўтказиш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ шу йилнинг 25 май куни республикадаги барча умумтаълим мактабларида "Хайр, мактаб — салом, коллеж!" тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилади.

Начало учебного года в школах России - Sputnik Ўзбекистон
Энди мактабларда синфдаги ўқувчилар сони 35 тадан ортишига йўл қўйилмайди

Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этиб, ўқувчиларга мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғрисида аниқ рақамлар ва далиллар келтирилган ҳолда жонли мулоқотлар ташкил этилади.

Тадбирлар гигиена ва тозалик талаблари, ёнғин ва техник хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилиши шарт

Вазирликнинг юқоридаги буйруғи билан "Хайр мактаб — салом коллеж" тадбирларини, шунингдек, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йиига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан пул маблағларини йиғиш, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналарда ва банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш қатъиян тақиқланади.

Вазирликнинг маълум қилишича, Халқ таълими вазирлиги тизимида 9680 та умумтаълим мактаби, 4893 та мактабгача таълим муассасаси, 211 та "Баркамол авлод" болалар марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0