Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россияга сафар қилади

© Sputnik / Дмитрий АстаховПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2017 йил 25-26 май кунлари Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

ТИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, йиғилишда МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россия пойтахти Москва шаҳрида бир қатор учрашувлар ўтказган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0