ТОШКЕНТ, 23 мая — Спутник. Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз Ол-Сауд билан мулоқотда бўлиб, унга ушбу нуфузли форумга қилган таклифи учун миннатдорлик билдирди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
Ундан ташқари саммит давомида Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди ва суҳбат қурди. Суҳбат давомида Трамп Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.
Шунингдек, саммит давомида Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Покистон Бош вазири Навоз Шариф, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашиб, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.
Ушбу форум экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, бағрикенглик ғояларини илгари суриш, хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.