Меланья Трамп Дональдга ҳурматсизлик қилдими?

Oбуна бўлиш
Дональд ва Меланья Трамп Саудия Арабистонидан кейин Исроилга ташриф буюришди. Бунинг учун махсус ҳаво коридори очишга тўғри келди, чунки Саудия Арабистонинининг Исроил билан алоқаси йўқ.

Тель-Авив аэропортида президент оиласи кутиб олишга чиққан юзлаб журналистлар ва телекамералар "оилавий саҳнанинг" гувоҳи бўлишди. Қизил йўлакдан кетаётган Дональд Трамп рафиқасининг қўлини тутмоқчи бўлганда, Меланья унинг қўлини силтаб ташлади.

Меланья Дональддан бироз хафа бўлганмиди ёки у расмий маросимда ҳис-туйғуларини намойиш қилишни истамадими — буниси номаълум.

Айтиш жоизки, Тель-Авив аэропортида Трампни бутун Исроил ҳукумати кутиб олди. Исроил президенти Реувен Ривлен, Бош вазир Биньямина Нетаньяху ва Вазирлар маҳкмасининг барча аъзолари аэропортга чиқишди.

Янгиликлар лентаси
0