Алишер Шодмонов Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида қатнашмоқда

© Министерство здравоохранения Узбекистана Глава Минздрава РУз участвует во Всемирной ассамблее здравоохранения
Глава Минздрава РУз участвует во Всемирной ассамблее здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сессия давомида, ЖССТга аъзо 194 давлат вакиллари ташкилотга янги раҳбар сайлаши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 23 мая — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш Ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этмоқда.

ЖССТнинг олий бошқарув органи ҳисобланувчи, Сессия 22-май куни ўз фаолиятини бошлади. Унда 194 та аъзо давлатлар қаторида, Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Алишер Каюмович Шадманов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Ҳар йили ЖССТга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида иштирок этиш учун Женевага ташриф буюради.

Сессия давомида иштирокчилар ўтган давр мобайнидаги ЖССТ фаолиятини кўриб чиқиб, ўз олдига янги мақсад ва вазифалар қўяди.  

22-май куни сессиянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида, яъни 23-май куни ЖССТга аъзо давлатлар Ташкилотга янги Бош директор сайлаши кутилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0