Ислом бирдамлиги ўйинларининг ҳайратомуз ёпилиш маросими

Oбуна бўлиш
2017 йилнинг 12-22 май кунлари Озарбайжон пойтахти Бокуда Ислом бирдамлиги ўйинлари якунланди. Спортнинг 20 тури бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда 57 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ўйинларда Туркия, Озабайжон ва Эрондан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.

Кеча 22 май куни Бокуда IV Ислом бирдамлик ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим жуда ёрқин ва чиройли шоу билан якунланди. Озарбайжон президенти рафиқаси Меҳрибан Алиева ёпиш сўзи айтиб ОЛимпиада ташкилотчилари ва барча ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдирди.

Навбатдаги Ислом бирдамлиги ўйинлари 2021 йилда Туркияда бўлиб ўтади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0