Президент ташрифидан сўнг ижара уйда яшаб келган оила янги хонадонли бўлди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишЖилой дом в Москве
Жилой дом в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент ташрифидан йигирма кун ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан оилага беш хонали хонадон ажратилган

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг 12 апрель куни Чилонзор туманига ташрифидан сўнг етти йилдан буён ижара уйда яшаб келаётган оилага янги хонадон берилди, деб хабар бермоқда uz24.uz.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Чилонзор туманидаги саноат корхоналари, ижтимоий объектларга ташриф буюрди

Хабарга кўра, Ўзбекистон президенти билан суҳбатда Ш.Қаюмова исмли фуқаро бошпаналари йўқлигини айтган. Президент ташрифидан йигирма кун ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Олмазор тумани Шифокорлар шаҳарчасидан уларга беш хонали хонадон ажратилган.

Президентнинг ташрифидан сўнг тумандаги Катта Хирмонтепа ва Яккатут маҳаллаларида тозалик ва ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор берилиб, кўп қаватли уйларнинг томлари, пештоқлари ва йўлакларида таъмирлаш ишлари қизғин бормоқда, дейилади хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0