Хивадаги Нуриллабой сарой мажмуаси реконструкция қилинади

Oбуна бўлиш
Нуриллабой сарой мажмуасида Меҳмонларни қабул қилиш саройи, амфитеатр, галерея, ҳунармандлар устахоналари ва миллий ошхона ресторани Ўзбекистон ТИФ миллий банки томонидан тўлиқ ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Хивада Нуриллабой мажмуасига кирувчи биноларни реконструкция қилиш бўйича такрорланмас лойиҳа амалга оширилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу лойиҳа ҳақидаги қарори бир неча кун олдин қабул қилинган эди. Мутахассислар фикрига кўра, лойиҳнинг асосий мақсади — бу келгусида саёҳликни ривожлантириш, тарихий обидаларнинг архитектураси сақлаш, ўзбек халқининг бой тарихий мероси ва миллий маданиятини кенг тарғиб қилишдир.

Заповедник Ичан Кала . Город Хивы - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Хива ва Хоразмга келадиган туристлар сонини 2 бараварга оширмоқчи

Барча ишларни тугатиш 2017 йил якунига қадар режалаштирилган. Реконструкция ишларини амалга ошириш учун Миллий банк томонидан  маблағ ажратилади. Барча реконструкция қилинадиган объектлар "0" ставка бўйича Миллий банк ҳисобига ижарага олинади. Жумладан, Ўзбекистон ТИФ миллий банки томонидан Нуриллабой сарой мажмуасида меҳмонларни қабул қилиш уйи, амфитеатр, галерея, ҳунармандлар устахоналари ва миллий ошхона ресторани  ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Нуриллабой мажмуаси 1893-1904-йиллар оралиғида Хива Хони Мухаммад Раҳимхон II томонидан ўғли шахзода Исфандиёрхон шарафига қурилган. Отасининг ўлимидан сўнг Исфандиёр хон хорижлик мехмонларни қабул қилиш учун қўшимча қаср қурдирган. Бу қаср Хивадаги хонлар қароргохларидан ўзининг дизайни ва архитектураси билан тубдан фарқ қилади.

Қаср қурилишида Шарқона ва Европача услуб аралашган. Хоналар дизайни бир-биридан кескин фарқ қилади. Рус услубидаги каминь, катта кенг ойналар ва шарқона услубда геометрик нақшлар ва гуллар безалган турфа ранг шифтлар. Қасрнинг баланда эшик ва ойналари немис меннонитлари қабиласи дурадгорлари томонидан ясалган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0