ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2017-йилнинг 17-июнидан 29-июлига қадар Сеулга (Корея) қатновлар сонини оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қатновлар ҳафтанинг шанба кунлари замонавий Боинг-767 лайнерларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади, (маҳаллий вақт):
17 — июндан 24 — июнга қадар:
HY 513 Тошкент 10:40 — Сеул 21:00
HY 514 Сеул 22:55 — Тошкент 02:35+
1 — июлдан 29 — июлгача:
HY 513 Тошкент 11:15 — Сеул 21:35
HY 514 Сеул 22:55 — Тошкент 02:35+
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон Ҳаво йўллари Сеулга ҳафтасига 2 маротаба — Душанба ва пайшанба кунлари парвозлар амалга оширмоқда.