Тошкентда отлиқ милиция пайдо бўлади

© AP Photo / Peter DejongСотрудники правоохранительных органов
Сотрудники правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Отлиқ бўлинманинг асосий вазифаси бу - марказий кўчаларда, дам олиш ҳудудларида ва бошқа аҳоли жамланадиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарларни тезкор ушлаш бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 1 майдаги қарорига биноан,  Тошкент шаҳар ИИББда 50 нафар нозирдан иборат отлиқ бўлинма пайдо бўлади.

Отлиқ милиция ИИВ Ҳарбий-техник институтининг ёзги полигонида жойлаштирилади. Янги бўлинманинг асосий вазифаси – очиқ ҳавода оммавий тадбирлар ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлашда юқори манёврли, мобил тўсиқ ва мобил кордонлар яратишдир.

Ундан ташқари, ушбу бўлинма марказий кўчаларда, дам олиш ҳудудларида ва бошқа аҳоли жамланадиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарларни тезкор ушлаш учун хизмат қилади.

 

Янгиликлар лентаси
0